Жаҳон | 13:10 / 16.12.2018
12340
1 дақиқада ўқилади

АҚШда Трамп бошқарган ташкилотлар текширилмоқда

Фото: PA-EFE/JIM LO SCALZO

АҚШда Дональд Трамп кейинги йилларда раҳбарлик қилган деярли барча ташкилотлар текширилмоқда. Шунингдек, президент оиласи аъзолари ва бизнес ҳамкорлари ҳам у ёки бу даражадаги текширувлар остига тушган. Бу ҳақда Associated Press хабар берди. 

Organization компанияси судларда хорижий давлатлар ҳукуматлари билан ҳамкорлик бўйича эълон қилинган айбловлардан ўзини ҳимоя қилмоқда. Компания шунингдек, солиқлар билан боғлиқ жиноятлар содир этишда гумонланмоқда ва бир нечта штатда компаниянинг солиқ амалиёти текширилиши талаб қилинмоқда.

Шу билан бирга Россиянинг 2017 йилги сайловларга аралашуви бўйича АҚШ махсус прокурори Роберт Мюллер томонидан тергов ишлари олиб борилмоқда.

Айни вақтга келиб Трамп сайлов штабининг беш нафар аъзоси ўз айбига иқрор бўлганлиги айтилган.

Мавзуга оид