Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Facebook Исроил бош вазирининг ўғлини блоклаб қўйди. У фаластинликларни «махлуқ» деб атаган
Facebook ижтимоий тармоғида Исроил бош вазири Биньямин Нетаньяхунинг ўғли Яирга тегишли саҳифа унинг фаластинликлар ва мусулмонлар ҳақидаги постлари учун блоклаб қўйилди. Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.
Иордан ғарбий қирғоғида Исроилнинг икки фуқароси ўлдирилгач, Яир Нетаньяху ўз постларидан бирида фаластинликларни «инсоний шаклдаги махлуқлар», деб атади, бошқа бирида эса Исроилда мусулмонлар бўлмаслигини хоҳлаши ҳақида маълум қилди.
Кўп сонли шикоятлардан сўнг, Facebook постларни нафратга эга хабарлар сифатида ўчириб ташлади, бироқ кичик Нетаньяху ёзувлардан бирининг скриншотини эълон қилди ҳамда у билан бўлишишга чақирди. Натижада, ижтимоий тармоқ 24 соат давомида бош вазир ўғлининг аккаунтини блоклаб қўйди. Нашрнинг қайд этишича, шундан кейин у твиттерда можароли баёнотлар беришда давом этган.
Нетаньяху оиласининг расмий вакили бу ҳолатга изоҳ бермади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Германия канцлери Ангела Меркель Европа иттифоқи давлатларини элчихоналарни Ал-Қудсга кўчирмасликка чақирганди.
Мавзуга оид
21:51 / 10.07.2026
Facebook ва Instagram дизайни одамни «қарамликка» олиб келиши аниқланди
09:56 / 08.07.2026
Ҳамас Ғазодаги фуқаролик ҳукуматини тарқатиб юборди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
00:14 / 29.06.2026