Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пекин Alibaba асосчисини Хитой тараққиётига қўшган ҳиссаси учун мукофотлади
Alibaba Group корпорацияси асосчиси Жек Ма кейинги 40 йил давомида Хитойнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишига алоҳида ҳисса қўшган 100 нафар инсон рўйхатига кирди. Уларнинг барчаси Пекинда тантанали тарзда мукофотланди, деб хабар берди CGTN телеканали.
Республика ҳукумати уни «рақамли иқтисодиёт асосчиси» ва «ислоҳотларни амалга ошириш бўйича етакчи» деб атади.
Рўйхатга Жек Ма билан бирга Хитой баскетбол ассоциацияси Яо Мин, Tencent телекоммуникация корпорацияси асосчиси Ма Хуатэн, дунёдаги биринчи гибрид гуруч навини яратган агроном Юань Лунпин кирди.
Хитой билан дипломатик ва савдо-иқтисодий муносабатларни мустаҳкамлашга қўшган ҳиссаси учун Давосдаги Жаҳон иқтисодий форуми президенти Клаус Шваб, америкалик тадбиркор Морис Гринберг, Сингапурнинг биринчи бош вазири Ли Куан Ю (2015 йилда вафот этган) мукофотланди.
Forbes журнали октябрь охирида Хитойнинг энг бой 400 кишиси рейтингини тузди. 54 ёшли Жек Ма рўйхат етакчиси бўлди. Унинг бойлиги 34,6 млрд доллар деб баҳоланмоқда.
Мавзуга оид
20:21 / 10.07.2026
«Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон» темирйўли қурилиши фаол босқичга ўтди
17:52 / 10.07.2026
Шавкат Мирзиёев Хитойдаги фожиали ҳодисалар юзасидан Си Жинпингга ҳамдардлик йўллади
17:31 / 10.07.2026
Хитой муваффақиятли ракета парвозидан кейин унинг бустерини қайтариб олди
11:50 / 10.07.2026