Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия БМТда Украинани айблаб чиқди
Фото: РИА Новости / Алексей Мальгавко
Россия Федерациясининг БМТдаги доимий вакили ўринбосари Дмитрий Полянский сўзларига кўра, Украина Мудофаа вазирлиги Керч бўғозидаги воқеа бўйича материалларни махфийлаштирди. Бу ҳақда «РИА Новости» хабар бермоқда.
Полянскийнинг фикрича, Керч бўғозидаги ҳодисадан кейин Украина «изларни йўқотишга» ҳаракат қилмоқда ва шунинг учун тегишли ҳужжатларни махфийлаштириб қўйди. Шунингдек, унинг таъкидлашича, Украина кемалари Керч бўғозига Россия ҳудудий денгизи томонидан кирган.
«Афтидан, Киев энг бошидан барча учта кеманинг экипажини қурбон келтиришни режалаштирган, сабаби уларга россиялик чегарачиларга қарата ўт очиш вазифаси қўйилганди», - деди Полянский.
Унинг таъкидлашича, украиналик денгизчилар «соғлом фикрлашгани сабабли» ўт очишмаган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россия АҚШ Украинадаги махфий операциялар учун одамларни жалб қилаётгани ҳақида маълумот берганди.
Мавзуга оид
21:38
Россиянинг танаффуси бир ҳафтага бормади. –20 даража совуқда энергетика тизимига зарбалар қайтадан бошланди
16:05
Россия олимларнинг “дўст бўлмаган” давлатларга сафарларини чеклади
15:26
Украина Starlink интернет-терминалларини ҳисобга олиш тизимини ишга туширди
14:32