Спорт | 10:51 / 21.12.2018
13950
1 дақиқада ўқилади

Неймарнинг «спагеттича» янги соч турмаги мухлисларни ҳайрон қолдирди

«ПСЖ» ҳужумчиси Неймар соч турмагини ўзгартирди.

Янгича турмак америкалик рэп ижрочиси Лил Пампнинг имижини ёдга солади.

 

Ижтимоий тармоқларда ҳужумчининг мухлислари ундан бундай услубни кутишмаганини таъкидлашмоқда. Неймар янги турмакда илк марта якшанбада майдонга чиқиши мумкин. Шу куни «ПСЖ» 2018 йил ҳисобидан сўнгги ўйинини ўз майдонида «Нант»га қарши ўтказади.

Қўшимча сифатида, бразилиялик бу мавсум клубининг барча мусобақалардаги 19 ўйинида 16та гол муаллифи бўлиб, 8та голга ассистентлик қилди.

Мавзуга оид