Ўзбекистон | 10:32 / 21.12.2018
32419
2 дақиқада ўқилади

Осиё журналистлари ассоциацияси Шавкат Мирзиёевни «Йил одами» деб эълон қилди

Осиё журналистлари ассоциацияси (AJA) «Йил одамлари»ни эълон қилди.

Ассоциация рўйхатида LG Group собиқ раиси Ко Бон-му иқтисодий йўналишда «йил одами»га айланди. Май ойида вафот этган Ку конгломератни тез ўсиш ва глобал компанияга олиб келгани учун мукофотни олди. Шунингдек, гуруҳ ижтимоий адолат учун ўзларини қурбон қилган шахсларни тан олиш мақсадида мукофот таъсис этди.

Ко Бон-му
Фото: REUTERS

Футбол бўйича Вьетнам терма жамоаси бош мураббийи Пак Хан-сео жамият ва маданият йўналишида «йил одами» бўлди, сабаби у терма жамоани кетма-кет ғалабаларга олиб келган. Қайд этилишича, у Вьетнам халқининг бирлигига ҳисса қўшди.

Пак Хан-сео
Фото: AFP/Getty Images

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев сиёсий йўналишда «йил одами», деб эълон қилинди. У Марказий Осиёда тинчлик ўрнатиш ва мамлакатлар ўртасида ҳамкорликни давом эттиришга ҳаракат қилди. 2016 йил декабрда президентликка келганидан бери, у иқтисодиётни очиш ҳамда инсон ҳуқуқларини яхшилашга қаратилган сиёсатни ислоҳ этди.

Фото: Getty Images

Мисрлик жарроҳ Магди Ҳабиб Ёқуб жамият ва маданият йўналишида танланди. У Magdi Yacoub Institution ўз муассасаси орқали бепул юрак трансплантациясини тақдим этиб, Африкадаги кўплаб болалар ҳаётини сақлаб қолди.

Magdi Yacoub
Фото:  Abbie Trayler-Smith/The Telegraph

«Бу шахслар AJA етакчилари томонидан якуний муҳокама ва ҳар бир мамлакат вакилининг баҳосидан сўнг танланди», - деди AJA президенти Ашраф Дали. 

Тақдирлаш маросими 2019 йилнинг баҳорида, AJA Бош ассамблеясида бўлиб ўтади. 

Мавзуга оид