Ўзбекистон ва Қозоғистоннинг тоғ ўқчилар бўлинмалари биргаликда машғулот ўтказди
Ўзбекистон ва Қозоғистон тоғ ўқчилар бўлинмалари биргаликда машғулот ўтказди.
Қозоғистон Республикаси Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълумотларига кўра, машғулот Ўзбекистон Республикаси Марказий ҳарбий округининг «Фориш» умумқўшин тоғ полигонида бўлиб ўтди. Тадбирнинг асосий вазифаларига профессионал тажриба алмашиш, шахсий таркиб амалий кўникмаларини такомиллаштириш, шунингдек, тоғли шароитда тайёргарлик ва ҳарбий альпинизм бўйича машғулотлар ўтказиш методикасини яхшилаш айланди.
«Биз ҳарбий хизматчиларимизнинг профессионал маҳоратига яна бир бор тан бердик. Олдимизга қўйилган вазифалар юқори маҳорат, шахсий таркибнинг яхши ташкил қилингани ва замонавий тоғ-альпинизм ускуналарга эга эканимиз туфайли бажарилди», - деди Қозоғистон қуролли кучлари гуруҳи раҳбари Абай Абдуллаев.
Мавзуга оид
09:40 / 12.11.2024
«Фориш» полигонида Ўзбекистон ва Қозоғистон ҳарбий машғулотлари бошланди
20:54 / 11.11.2024
Қозоғистон баҳорда Марказий Осиё давлатларидан 11 миллиард куб метр сув олади
20:06 / 11.11.2024
Қозоғистонда яна 1 млрд доллар ноқонуний активлар давлатга қайтарилди
17:25 / 11.11.2024