Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистондан Россияга мигрантлар оқими 70 фоизга камайди
Сўнгги йилларда мигрантлар оқими Россия аҳолисининг табиий камайишини бироз юмшатди, бироқ энди бу фуқаролар сони қисқариб боришини қопламаяпти, деб ёзади РБК.
2018 йил январь-октябрь ойларида аҳоли сони 78,7 минг кишига камайди, дейилади Росстат ҳисоботида. Ўн ойлик даврда аҳолининг табиий камайиши 180,5 минг кишини, миграцион ўсиш - 101,8 мингни ташкил этди, яъни мигрантлар оқими фақат 56,4 фоизлик камайишни қоплади. Йил якунларига кўра бу ҳолат ўзгармайди, дея тахмин қилмоқда экспертлар.
2018 йилда миграцион ўсиш 2017 йил билан таққослаганда 43 фоизга ёки 76,6 минг кишига камайди. Энг кўп украиналик (74 фоиз), ўзбекистонлик (70 фоиз) ва қирғизистонлик (40 фоиз) мигрантлар оқими пасайди. МДҲ давлатлари Россия учун мигрантларнинг асосий донорлари бўлиб, бироқ бу ресурс йўқолмоқда.
Шу тариқа, Россия аҳолиси 10 йил ичида биринчи маротаба камаяди (1 ноябрь ҳолатига жами аҳолининг сони 146,8 млн кишини ташкил этди).
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Россиядан Ўзбекистонга кўпроқ пул жўнатишни бошлашгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026