Спорт | 03:00 / 22.12.2018
11553
2 дақиқада ўқилади

«Ливерпуль» «Вулверҳэмптон»ни мағлуб этиб, «Сити»дан 4 очко илгарилаб кетди

Фото: Twitter/Premier League

Англия чемпионати 18-тури старт олди. 

Турнинг илк учрашувида "Вулверҳэмптон" ўз майдонида "Ливерпуль"ни қабул қилди. Учрашув меҳмонларнинг 0:2 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди. 

Ўйиннинг 18-дақиқасида Салоҳ ҳисобни очган бўлса, 68-дақиқада ван Дейк ҳам вазиятдан унумли фойдаланиб, жамоасининг ишончли ғалабасини таъминлади. 

Ушбу ғалабадан сўнг "Ливерпуль" ўз ҳисобидаги очколарни 48 тага етказиб олди ва бир ўйин кўп ўйнаган ҳолда энг яқин таъқибчиси "Манчестер Сити"ни 4 очко фарқ билан ортда қолдирмоқда. 

Вулверҳэмптон – Ливерпуль 0:2

Голлар: 0:1 – 18 Салах, 0:2 – 68 ван Дейк.
Вулверхэмптон – Руй Патрисиу, Коуди, Боли, Кастро (Рубен Винагре, 81), Беннетт, Моутинью (Гиббс-Уайт, 63), Саисс, Траоре (Кавалейру, 63), Рубен Невеш, Доэрти, Хименес.
Ливерпуль – Алиссон, ван Дейк, Ловрен, Робертсон, Хендерсон, Милнер, Кейта (Лаллана, 58), Фабиньо, Мане (Клайн, 87), Фирмино (Вейналдум, 76), Салоҳ.

Мавзуга оид