Жамият | 10:09 / 22.12.2018
26983
1 дақиқада ўқилади

Самарқандда йирик ўғирлик фош этилди

Иллюстратив фото

Шу йилнинг 3 декабрь куни Самарқанд шаҳрида яшовчи Г.Б. (аёл) ИИБга мурожаат қилган, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси.

У шу йил 30 ноябрь куни номаълум шахс уйига калит танлаш йўли билан кириб, у ердан пуллари ва умумий қиймати 21 млн сўмлик 7 турдаги заргарлик буюмларини ўғирлаб кетганлигини маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Самарқанд шаҳар Фаробий кўчасида яшовчи А.Б. содир этганлиги аниқланиб, ушланди. 

Тергов давом этмоқда.

Мавзуга оид