Индонезияда 22 декабрь маҳаллий вақт билан соат 21:27да Ява ва Суматра оролларини ажратиб турувчи Зонд бўғозида кучли цунами қайд қилинди.   

Табиий офат оқибатида 43 киши ҳалок бўлгани, 584 киши жабр кўргани маълум қилинди. Шунингдек, кўплаб уйлар ва бир нечта меҳмонхона вайрон бўлган.   

Цунамига Анак-Кракатау вулқони отилишидан кейин сув ости кўчкиси юз бергани олиб келгани тахмин қилинмоқда.

Фото: Twitter /LodniNoviny