Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украинада ҳарбий ҳолат муддати тугамоқда
Украинада 26 декабрь куни ҳарбий ҳолат муддати тугайди.
30 кунлик ҳарбий ҳолат муддати 26 ноябрь куни мамлакатнинг 10 областида президент Пётр Порошенконинг ташаббуси билан Керч бўғозидаги ҳодисадан кейин жорий этилди.
Винница, Луганск, Николаев, Одесса, Суми, Харьков, Чернигов, Херсон, Запорожье, Донецк областларида, Азов ва Керч акваториясининг ички сувларида махсус ҳуқуқий режим амал қилди.
Дастлаб, Миллий хавфсизлик ва мудофаа кенгаши уни Украина бутун ҳудудида 60 кунлик муддатга жорий этиш таклифи билан чиқди. Ўшанда Олий рада Порошенкони март сайловларини бекор қилиш учун ҳарбий ҳолатдан фойдаланишга уринаётганликда гумон қилиб, буни тасдиқлашдан бош тортди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украина бош прокурори Керчдаги ҳодиса Россия босқинининг учинчи тўлқини эканини маълум қилганди.