Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистоннинг бош ютуқлари орасида Ўзбекистон билан алоқаларнинг яхшиланиши айтиб ўтилди
Тожикистон президенти Имомали Раҳмон парламентга мурожаатида якунланаётган йилда эришилган бош ютуқларни маълум қилди.
Раҳмоннинг фикрича, Тожикистоннинг 12 ойдаги асосий ютуқлари мамлакатнинг сув бўйича ташаббусларининг БМТда қўллаб-қувватланиши, Роғун ГЭСи биринчи агрегатининг ишга туширилиши ва Ўзбекистон билан муносабатларнинг яхшиланиши ҳисобланади.
Раҳмон Роғун ГЭСи биринчи агрегатининг ишга туширилишини ҳукуматнинг мамлакат энергетик мустақиллигига эришишдаги “қатъий қадами” деб атади.
Раҳмоннинг фикрича, якунланаётган йилдаги яна бир тарихий воқеа Ўзбекистон билан муносабатларнинг нормаллаштирилиши ҳисобланади. Мурожаатда таъкидланишича, икки давлат ўртасидаги виза тартибининг соддалаштирилишидан 2,5 млн киши фойдаланган.
Шунингдек, икки давлат ўртасидаги товарлар айланмаси ўсгани қайд қилиб ўтилган.
Раҳмон йил якунларига кўра ЯИМ ўсиши 7,3 фоизни, инфляция даражаси эса 5,4 фоизни ташкил қилишини айтиб ўтди.
Ҳужжатда айтилишича, 2023 йилга келиб Тожикистон аҳолиси сони 10 млндан ошади. Шу сабабли мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиши ҳажми оширилиши зарурлиги таъкидлаб ўтилган.
Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026