Президент урбанизация даражасини 60 фоизга етказиш бўйича топшириқ берди
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 2019 йил учун мўлжалланган энг муҳим устувор вазифалар ҳақидаги Мурожаатномасида ҳудудларда «Обод қишлоқ» дастурини давом эттириш ҳақида гапирди.
Маълум қилинишича, 2019 йилда «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари ижроси учун 4 триллион сўмдан зиёд маблағ ажратилиши кўзда тутилмоқда.
Президент мамлакатда ҳозирда урбанизация даражаси 40 фоизга ҳам бормаслигини, аввало, ҳудудларда жойлашган шаҳар ва посёлкаларни комплекс ривожлантириш эътибор марказида туриши кераклигини қайд этди.
«Агар зарур чоралар кўрилмаса, яқин йилларда бу кўрсаткич янада пасайиши мумкин. Шу боис мамлакатда урбанизациялаш даражаси 2030 йилгача 60 фоизга етказиш бўйича чоралар кўрилиши керак. Бош вазир Абдулла Арипов мамлакат аҳолисининг урбанизация даражасини 2030 йилга қадар 60 фоизга етказиш бўйича Давлат дастури ишлаб чиқиш масъул бўлади», деди президент.
Президент Урбанизация бўйича махсус жамғарма тузилиши ҳақида маълум қилди. Бинолар ва иншоотларни хусусийлаштиришдан тушган маблағлар шу жамғармага тўпланади.
«Қишлоқ жойларда намунавий уй-жойлар қуриш дастурларидан босқичма-босқич шаҳар ва посёлкаларда кўп қаватли уйлар қуришга ўтишимиз лозим. Коммунал-муҳандислик инфратузилмаси уй-жойларни қуриш билан узвий боғлиқ ҳолда ривожланиши даркор», деди президент.
Мавзуга оид
20:49 / 13.02.2024
Айрим шаҳарлар бош режаси йўқлиги сабабли фақат энига кенгаймоқда — президент
13:08 / 10.05.2023
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларига овоз бериш ноябрь–декабрь ойларида ўтказилади
17:06 / 04.05.2023
“Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари жамоатчилик фикри асосида ташаббусли бюджетлаштирилади
12:05 / 20.12.2022