Иқтисодиёт | 08:30 / 29.12.2018
33994
2 дақиқада ўқилади

30 ва 31 декабрда банклар ишлайди — Марказий банк

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки махсус хат билан Марказий банкнинг ҳудудий Бош бошқармаси, барча тижорат банклари, Марказий банк департаментлари, Республика Инкассация хизмати, Ахборотлаштириш Бош маркази, «Гаров реестри» ДУК, «Ягона умумреспублика процессинг маркази» МЧЖ ҚКга билдириш жўнатган.

Унга кўра, хўжалик юритувчи субъектларнинг банк кассаларига кирим қилинган нақд пул тушумларини уларнинг ҳисобварақларида ўз вақтида акс эттириш, банклараро якуний ҳисоб-китобларни амалга ошириш мақсадида 2018 йилнинг декабрь ойи 30-санаси — якшанба куни (соат 17:00га қадар) ва 31-санаси — душанба куни (соат 15:00га қадар) банклараро тўлов тизимини ишлатиш таъминланади. 

«Шу муносабат билан, банк тизимининг ушбу масалаларига алоқадор айрим ходимларини қонунчиликда белгиланган тартибда ишга жалб қилиш сўралади», дейилади Марказий банк хатида.

Хатда шунингдек, дам олиш кунларида ишга жалб қилинган ходимларга Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 157-моддасида белгиланган тартибда ҳақ тўланиши ёки ходимларнинг хоҳишига асосан бошқа дам олиш куни берилиши белгилангани эслатиб ўтилган.

Мавзуга оид