Жамият | 13:51 / 29.12.2018
48309
1 дақиқада ўқилади

Ургутда 118 ёшли онахон биометрик паспорт оляпти

Самарқанд вилояти, Ургут туманидаги паспорт столига 1900 йилда туғилган онахон биометрик паспорт олиш ниятида ташриф буюрган. Бу ҳақда Ургут тумани бўйича ИИОФМБМ ва ФРБ бошлиғи, подполковник Комил Аҳмедов маълум қилган.

«2018 йил давомида 45 мингдан ортиқ фуқароларга паспорт тарқатилди. Тумандаги Мурувват уйида истиқомат қилаётганлар, кекса ва ногиронларга алоҳида қулайлик яратишга ҳаракат қилдик. Шу кунгача 600дан ортиқ фуқаронинг уйига бориб хизмат кўрсатилди ва фуқаролик паспорти етказиб берилди. 

Энг қизиғи, яқинда паспорт столга Почвон маҳалласи Ғойибота қишлоғида истиқомат қилувчи 118 ёшли онахон – Улуғ Олимова фуқаролик паспорти олиш учун келди. ИИБ ходимлари Янги йил байрами арафасида 1900 йилда туғилган момонинг паспортини совға қилишмоқчи!», – деган у.

Мавзуга оид