Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Германияда инкассаторлар иш ташлашди ва нақд пул борасида муаммо бўлиши билан таҳдид қилишди
2 январь куни Германияда иш ҳақи камлиги ҳамда мамлакат шарқи ва ғарбида ойликлар турлича эканлиги сабабли иш ташлашди. Бунинг натижасида бутун мамлакат бўйлаб магазин ва банкоматларда нақд пул билан боғлиқ муаммолар юзага келиши мумкин. Бу ҳақда Verdi касаба уюшмасига таяниб Deutsche Welle хабар қилди.
Уюшма инкассаторлар маошини ойига 250 еврога оширишни ҳамда шарқий ва ғарбий Германияда маошлар тенг бўлишини сўрамоқда. Ҳозирда солиқлар олингунига қадар улар мос равишда ойига 1800-2400 ва 2200-2900 евро олишади.
Музокаралар 3 ва 4 январь кунлари давом этади. Нақд пул айланмасига алоқадор 12 минг киши иш ташлашга қўшилишга чақирилмоқда.