«Челси» яримҳимоячиси Сеск Фабрегас АПЛ 21-туридан ўрин олган «Саутҳемптон»га (0:0) қарши ўйинда иштирок этди.
Opta хабарига кўра, бу 31 ёшли футболчи учун инглиз клублари таркибида барча мусобақаларда ўтказилган 500-ўйин бўлди.
Эслатиб ўтамиз, Фабрегас 2014 йилдан бери «Челси» таркибида ўйнаяпти. 2003-2011 йилларда эса «Арсенал» шарафини ҳимоя қилган.












