Жаҳон | 14:15 / 04.01.2019
14121
1 дақиқада ўқилади

Жосусликда гумон қилинган америкалик британиялик экани маълум бўлди

Фото: EPA-EFE/WHELAN FAMILY

Москвада жосусликда гумонланиб қўлга олинган америкалик Пол Уилан Бирлашган Қироллик фуқароси эканлиги маълум бўлди. The Times нашрининг хабар беришича, у қўлга олинганидан сўнг АҚШ дипломатик миссияси ходимлари британиялик дипломатлар билан боғланган ва Уиланнинг Британия фуқароси эканлигини хабар қилган.

Буюк Британия ТИВ вакилининг сўзларига кўра, «консул Россияда қўлга олинган британияликнинг олдига кириши учун рухсат сўралган».

Пол Николас Уилан 28 декабрь куни Москвада жосуслик фаолиятини амалга ошираётганда қўлга олинган ва унга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.

Маълум қилинишича, у Россия фуқаросидан давлат сири бўлган маълумотларни олганидан сўнг ушланган.  

Мавзуга оид