Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
200 минг киши хорижий давлатларда ишга жойлаштирилади
Ўзбекистонда иш ўринларини ташкил этишни янада рағбатлантириш механизмлари жорий этилади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилган.
Ҳужжатга кўра Ўзбекистон Республикаси президенти қарори лойиҳаси ишлаб чиқилади. Лойиҳа билан 2019 йил учун Бандликка кўмаклашиш давлат дастури тасдиқланади.
Давлат дастурида:
давлат буюртмаси механизмини жорий этиш ҳисобига иқтисодиёт тармоқлари ва тадбиркорлик субъектларида камида 221,5 минг доимий иш ўрни яратиш бўйича лойиҳаларни амалга ошириш;
тижорат банклари томонидан мақсадли дастурларга мувофиқ микрокредитлаш ҳисобига 191,5 минг аҳолини тадбиркорликка жалб қилиш;
фуқароларни ташкиллаштирилган ҳолда хорижий давлатларда ишга жойлаштириш орқали 200,4 минг аҳолини иш билан таъминлаш;
бандликка кўмаклашиш марказлари орқали 338,7 минг фуқарони иш билан таъминлаш;
касбга ўқитиш, ҳуқуқий ва бошқа турдаги маслаҳатлар бериш каби ижтимоий ёрдамнинг номолиявий усулларидан кенг фойдаланиш назарда тутилади.
Бажариш муддати - 2019 йил 30 январь, ижро учун масъуллар - Меҳнат вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, тижорат банклари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари.
Мавзуга оид
20:11 / 20.04.2026
Ўзбекистон аҳоли бандлиги бўйича 187 та давлат орасида 114-ўринни эгаллади
18:58 / 06.03.2026
Аёллар уйида тадбиркорлик қилиши учун “Даромадли аёл” дастури йўлга қўйилади
22:24 / 28.01.2026
Техник хато Amazon компаниясининг 16 минг кишини ишдан бўшатиш режасини ошкор қилди
17:16 / 24.01.2026