Жаҳон | 00:03 / 05.01.2019
19574
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Яқин Шарқдаги бош хавфни маълум қилди

Фото: AFP 2018 / Nicholas Kamm

Айни вақтда Яқин Шарқда халқаро барқарорликка бош таҳдид Эрон сиёсати ҳисобланади. Бу ҳақда АҚШ давлат департаментининг юқори лавозимли вакили журналистларга айтиб ўтди. 

“Эрон – бош таҳдид, минтақадаги бош барқарорсизлантирувчи ўйинчидир”, деб айтган амалдор ИШИДни эслаб ўтмаган ҳолда брифингда.

Унинг айтишича, Эрон сиёсатига қарши курашиш масаласи АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг Яқин Шарққа 8-15 январь кунларидаги сафари давомидаги бош масала бўлади. Помпео сафари давомида Миср, Кувайт, БАА, Саудия Арабистони, Баҳрайн, Иордания, Қатар ва Уммонга ташриф буюради. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид