09:40 / 05.01.2019
3465

Ла Лига. «Эспаньол» мағлубиятлар сериясига барҳам берди

Фото: La Liga

Ла Лиганинг 18-тури доирасида дастлабки икки учрашув бўлиб ўтди.

Лигада 6та ўйиндан буён фақат мағлубиятга учраб келаётган «Эспаньол» сўнгги 2 ой ичида илк ғалабасини қўлга киритди. Жамоа ўз майдонида «Леганес»ни кичик мағлуб этди. Боржа Иглесиас 9-дақиқада ўйиндаги ягона голни уриб, мавсумдаги голлари сонини 9тага етказди.

Яна бир баҳсда тенг 22 очко билан 8-9 ўринларни банд этиб бораётган «Леванте» ва «Жирона» ўзаро куч синашди, учрашув дуранг билан якун топди – 2:2. Натижада ғалабасиз серия валенсияликларда 4, жироналикларда 5та ўйинга етди.

Испания чемпионати
18-тур, 4 январь
Леванте – Жирона 2:2 (0:1, 2:1)
Голлар: 0:1 – 31 Порту, 1:1 – 58 Моралес, 1:2 – 72 Алеиш Гарсия, 2:2 – 86 Коке.
Четлатиш: Постиго (69, Леванте).

Эспаньол – Леганес 1:0 (1:0, 0:0)
Гол: 1:0 – 9 Иглесиас.
Четлатиш: Гумбау (90, Леганес).

5 январь (бугун)
17:00. Вальядолид – Райо Вальекано
20:15. Алавес – Валенсия
00:45. Уэска – Бетис

6 январь (якшанба)
16:00. Эйбар – Вильярреал
20:15. Севилья – Атлетико
22:30. Реал Мадрид – Реал Сосьедад
00:45. Хетафе – Барселона

7 январь (сешанбага ўтар кечаси)
01:00. Сельта – Атлетик

Top