Ўзбекистон | 13:04 / 05.01.2019
11399
1 дақиқада ўқилади

Тошкентга яна 48 та янги автобус келтирилади

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

“Тошшаҳартрансхизмат” АЖга қарашли автосаройлардаги автобуслар таркибини янгилаш мақсадида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган катта сиғимдаги “МАN” ҳамда ўрта сиғимли “SAZ LE 60” автобуслари босқичма-босқич келтирилмоқда, деб хабар беради Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати.

Бугунги кунга қадар йўловчилар учун зарур қулайликларга эга 40 та “МАN” ва 58 та “SAZ LE 60” автобуслари келтирилган эди. Айни кунларда эса яна 14 та “SAZ LE 60” русумли автобуслар етказилди.

Қайд этилишича, жорий йилнинг январь ва февраль ойларида 20 тадан “МАN” ҳамда 8 та “SAZ LE 60” русумли жами 48 та янги автобуслар келтирилади. 

“Истиқболда бу каби ҳаракат таркибининг янгиланиш жараёнлари давом этиши кўзда тутилган”, - дейилади хабарда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид