Улгуржи савдо корхоналари тушумидан ягона солиқ тўловини бўнак тарзида ушлаб қолиш тартиби бекор қилинди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 декабрдаги ПҚ-4086-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2019 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва давлат бюджети параметрлари ҳамда 2020-2021 йилларга бюджет мўлжаллари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 22 декабрдаги ПҚ-1245-сон «Ўзбекистон Республикасининг 2010 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги қарорининг 5-банди ўз кучини йўқотгани туфайли, улгуржи савдо корхоналари учун ўтказилган ҳар бир савдо операциясидан тушадиган сумманинг 5 фоизи миқдорида ягона солиқ тўлови бўйича аванс тўловларини тўлаш тартиби 2019 йил 1 январдан бекор қилинди.
Шунга кўра, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий Банки бошқарувининг 2010 йил 7 январдаги 2, 2010-1, 39/4-сон қарори билан тасдиқланган «Улгуржи савдо корхоналари томонидан ягона солиқ тўловини бўнак тўловларини ҳисобга олган ҳолда тўлаш тартиби тўғрисидаги низом» ўз кучини йўқотган деб топилмоқда.
Бу ҳақда Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий Банк барча ҳудудий молия бошқармаларига, Давлат солиқ бошқармаларига, Марказий Банкнинг ҳудудий бош бошқармаларига ва барча тижорат банкларига хат жўнатган.
Шу муносабат билан, банкларга улгуржи савдо корхоналари ҳисобварақларига келиб тушган маблағларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4086-сон қарорига асосан, ушбу Низом талаблари қўлланмаслиги билдирилган ва тўлов ҳужжатларида кўрсатилган ҳисобварақларга маблағларни тўлиқ кирим қилинишини, шунингдек, банк ҳисобварағи шартномаси шартларини қайта кўриб чиқиш топшириғи берилган.
Мавзуга оид
21:19 / 07.07.2021
Жисмоний шахслар ЯТТ сифатида таксичилик қилганда қанча солиқ тўлайди?
10:06 / 02.07.2021
130та давлат халқаро солиқ тизими киритилишини маъқуллади
11:27 / 27.06.2021
Соядаги иқтисодиёт: Одамлар нега солиқдан қочиш ва яширин даромад олишга интилишади?
15:37 / 18.06.2021