Жаҳон | 12:53 / 06.01.2019
75074
2 дақиқада ўқилади

Аёллар учун энг хавфли давлатлар ўнталиги маълум қилинди

Фото: Getty Images

Reuters ахборот агентлиги аёллар учун энг хавфли давлатлар ўнталигини тузди. Бундай давлатлар қаторига Ҳиндистон, Афғонистон, Сурия, Сомали ва ҳаттоки АҚШ кирган.  

Рўйхат аёллар учун бир қатор омиллар, жумладан соғлиқни сақлаш, таҳқирлаш, жинсий ва руҳий зўравонлик, одам савдоси каби хавфлар даражаси ҳисобга олинган ҳолда тузилган.

Рейтингга кўра, аёллар учун энг хавфли давлат деб Ҳиндистон топилган. Мутахассисларни бу мамлакатда жинсий зўравонлик ва одам савдоси тарқалганлиги ҳамда хавфли миллий урф-одатлар хавотирга солган.  

2-ўринни Афғонистон эгаллаган. Бу давлатда аёллар жангарилар ҳаракатларидан азият чекадилар. Шунингдек, афғон аёллари тиббий хизмат кўрсатилиши ва ишга жойлашишда муаммоларга тўқнаш келадилар. 

Кейинги ўринни бир неча йиллардан бери жанговар ҳаракатлар тўхтамаётган Сурия эгаллаган. Бу ерда аёллар тиббий хизматлар кўрсатилишида муаммолар ҳис қиладилар ҳамда зўравонликларга учрайдилар.

4-9-ўринларни Сомали, Саудия Арабистони, Покистон, Конго, Яман ва Нигерия эгаллаган.

Рейтинг муаллифлари АҚШни 10-ўринга қўйишган. Улар бу ерда аёлларнинг жинсий зўравонликларга учрашларини қайд қилиб ўтишган. 

Мавзуга оид