Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Малайзия қироли тахтдан воз кечди. У ноябрда «Москва гўзали»га уйланганди
Фото: Reuters
Малайзия қироли Муҳаммад V тахтдан воз кечди. Бу ҳақда қироллик саройи баёнотига асосланган ҳолда Reuters агентлиги хабар бермоқда. Агентлик маълумотида истеъфо сабаби келтирилмаган.
«Ҳазрати олийлари белгиланган тартиблар асосида тахтдан воз кечиш бўйича расмий мактуб йўллади», дейилади хабарда.
Қирол ўзини сайлаган Конфедерация кенгаши аъзоларига миннатдорчилик билдирган.
Қайд этилишича, монархнинг кутилмаганда тахтни топшириши мамлакат тарихида илк марта кузатилмоқда.
Star нашри хабарига кўра, у Малайзия федерал конституциясининг 32-моддасига кўра муддатидан аввал лавозимини тарк этган. Қонунчиликка кўра, Малайзиядаги султонлар орасидан ҳар беш йилда қирол ва унинг ёрдамчиси — вице-қирол танланади.
1969 йилда туғилган Муҳаммад V Буюк Британияда таҳсил олган. У 2016 йилда ҳокимият тепасига келган ва 5 йил муддатга Малайзиянинг ҳукмдорига айланганди. У энди ўзининг султонлигига - Келантанга қайтади.
Эслатиб ўтамиз, айни вақтда 49 ёшда бўлган Муҳаммад V 2018 йилнинг ноябрида россиялик 25 ёшли модель Оксана Воеводинага, «Мисс Москва-2015» танлови ғолибига уйлангани шов-шув бўлиб кетганди.

Мавзуга оид
12:54 / 02.04.2026
Пушти масжид, қадимий порт, эгизак миноралар ва кенг ассортиментли гастрономия: саёҳат учун нега Малайзияни танлаш керак?
12:24 / 17.03.2026
“Умра плюс” дастури учун малай ва индонез тилларини биладиган гидлар тайёрланади
09:25 / 06.03.2026
Малайзия ва Индонезиядан жалб қилинган сайёҳлар учун субсидия ажратилади
19:34 / 11.01.2026