Магнитогорскда вайроналар остидан қутқарилган 11 ойлик чақалоқ ҳушига келди
Магнитогорскда вайроналар остидан қутқариб олинган 11 ойлик бола ҳушига келди. Бу ҳақда ТАСС Россия Федерацияси соғлиқни сақлаш вазири Вероника Скворцовага асосан хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, Москвадаги болалар шошилинч жарроҳлиги илмий-тадқиқот институтида бўлиш вақтида боланинг аҳволи сезиларли даражада яхшиланди. «У фаол реакция билдирмоқда, онаси билан мулоқот қилмоқда», - деди Скворцова.
Унинг қўшимча қилишича, боланинг овози пайдо бўлган; бу ўпкага узоқ вақт сунъий тарзда ҳаво юбориш билан боғлиқ асоратлар йўқлигини билдиради.
ТАСС’нинг ёзишича, Москвада ўтказилган ташхис шуни кўрсатдики, бола мияси шикастланмаган, буйраклар фаолияти деярли тикланди. Шунингдек, шифокорлар тахминича, улар боланинг музлаб қолган оёғини қутқаришга қодирлар.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Челябинск области Магнитогорск шаҳрида маиший газ портлаши оқибатида қисман қулаган кўп қаватли уйнинг вайроналари остида ўн бир ойлик бола тирик ҳолда топилганди.
Маълумот учун, бундан аввал Магнитогорск фожиасида барча қурбон бўлганларнинг шахси аниқланганди.
Мавзуга оид
15:56 / 08.10.2024
Туғуруқхоналардаги ўлимни қандай камайтириш мумкин? – Саудияда ишлаётган ўзбек шифокори билан суҳбат
11:51 / 24.05.2024
Ўзбекистонда ўғил болалар кўп туғилмоқда
13:24 / 06.03.2024
Самарқандда 10 кунда тўрт нафар гўдак вафот этгани маълум қилинди
10:24 / 15.02.2024