Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Молия вазирлигида янги тизим жорий этилди. Ўзбекистон давлат қарзи мониторингини юритиш осонлашади
Ўзбекистон Республикаси давлат қарзи мониторингини юритиш, унга хизмат кўрсатиш, ҳисоб ва ҳисоботларни автоматлаштириш мақсадида Молия вазирлигида «DMFAS-6» дастурий мажмуаси ўрнатилди.
Осиё тараққиёт банкининг беғараз техник кўмаги - «Инвестицион лойиҳаларни ва ташқи қарзни бошқариш тизимини такомиллаштириш орқали давлат органларини салоҳиятини ошириш» лойиҳаси доирасида Молия вазирлиги ОТБ ва БМТ Савдо ва тараққиёт бўйича конференцияси (YuNKTAD) билан ҳамкорликда «Қарзни бошқариш ва молиявий ҳолат таҳлили тизимини жорий этиш» компоненти амалга оширилди.
2018 йилнинг 10-21 декабрь кунлари Молия вазирлигида YuNKTAD миссиялари ташкил этилди.
«DMFAS-6» ДМни ўрнатиш ва техник хизмат кўрсатиш миссияси» «DMFAS-6» ДМни ўрнатиш ва техник кузатувни ўргатишни ўз ичига олган бўлиб, 2018 йил 10-19 декабрь кунлари YuNKTAD’нинг тизим-дастурчиси Жон Баррозо томонидан ўтказилди.
«DMFAS-6» ДМдан фойдаланиш бўйича бошланғич вазифавий тайёргарлик» миссияси дастурий мажмуа билан танишиш, ўрганиш, текшириш ва дастурга маълумотларни киритиш билан боғлиқ бўлган саволларга ечим топишни ўз ичига олган бўлиб, 2018 йил 10-21 декабрь кунлари YuNKTAD'нинг мустақил вакили Артак Марутян томонидан ўтказилди. Мазкур семинарларда Молия вазирлигининг ходимлари қатнашиб, унда Молия вазирлиги ва YuNKTAD ходимлари ўртасида ўзаро тажриба алмашилди.
Маълумот учун: «DMFAS-6» ДМ «Қарзни бошқариш ва молиявий таҳлил тизими»- БМТнинг Савдо ва тараққиёт конференцияси (YuNKTAD) томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, бу давлатнинг ички ва ташқи қарзларини бошқаришни интеграциялаш имконини беради ҳамда унинг ҳолатини юқори даражада таҳлил қилишни ўз ичига олиб, асосан Молия вазирлиги ва Марказий банкда қўлланилади. Қайд этиш жоизки, «DMFAS-6» ДМ жаҳоннинг 57 давлати ва 84 дан зиёд молиявий-иқтисодий институтларида кенг фойдаланилади. Сўнгги йилларда «DMFAS-6» ДМ давлат қарзини бошқариш, давлат қарзи портфелини таҳлил қилиш ва ҳисобини юритишда кўплаб ҳукуматларга ўз имкониятларини яхшилашда муваффақиятли ёрдам берди. Шунингдек, «DMFAS-6» ДМ ўз фойдаланувчиларига давлатнинг ички ва ташқи, қисқа, ўрта ва узоқ муддатли қарзлари бўйича ҳамда қайта кредитлаш операцияларини мониторинг қилиш имкониятини таъминлаб беради. Қўшимча равишда, тизим доирасида хусусий қарз ва грантларни ҳам ҳисобини юритиш мумкин. Давлат харажатларига келсак, «DMFAS-6» ДМ бюджет ижроси бўйича давлат молиявий тизимига ҳам уланиши мумкин.
Бажарилган ишлар давомида мутахассислар шуни таъкидладиларки, ушбу тизим мамлакатнинг қарздорлик портфелини батафсил таҳлил қилиш учун асосий пойдевор бўлиб хизмат қилади, бу эса Давлат қарзини бошқаришнинг ўрта муддатли стратегиясини сифатли амалга ошириш имконини беради.
Таъкидлаш жоизки, айни вақтда Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган амалдаги кредитлар тўғрисидаги маълумотлар давлат қарзини тўлиқ назорат қилиш ва автоматлаштириш, шунингдек, давлат қарз портфелини халқаро стандартларга жавоб берадиган даражада батафсил таҳлил қилиш мақсадида «DMFAS-6» ДМга киритилмоқда.
Мавзуга оид
10:25 / 25.11.2025
Австрия бизнес делегацияси Ўзбекистонга ташриф буюради
11:49 / 11.09.2025
Ёшларга фоизсиз қарз берилади
12:29 / 26.08.2025
Ташқи савдо шартномалари бўйича умидсиз қарзлар онлайн ҳисобдан чиқарилади
11:40 / 23.07.2025