Ўзбекистон | 14:26 / 08.01.2019
4857
1 дақиқада ўқилади
Дилшод Ахатов Хитой элчиси билан музокаралар ўтказди
2019 йилнинг 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири ўринбосари Дилшод Ахатов Хитой Халқ Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Сзян Ян билан учрашди.
ТИВ хабарига кўра, суҳбат чоғида Ўзбекистон – Хитой муносабатларининг долзарб жабҳалари муҳокама қилинди. Шунингдек, 2019 йилга мўлжалланган қўшма тадбирларнинг жадвали борасида ҳам фикр алмашилди.
Учрашувда Ўзбекистон делегациясининг «Бир макон, бир йўл» иккинчи халқаро форумида иштирокига оид амалий масалаларга алоҳида эътибор қаратилди.
Мавзуга оид
19:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон экспортида Россия биринчи ўринга кўтарилди
15:51 / 24.04.2023
Ўзбекистон Хитойдан 2 млрд долларлик маҳсулотлар сотиб олди
13:48 / 23.04.2023
Хитойнинг Франциядаги элчиси Қрим статуси ва собиқ СССР давлатлари суверенитетини шубҳа остига олди
11:25 / 21.04.2023