Дунёдаги энг тартибли авиакомпаниялар ва аэропортлар рейтинги тузилди
2018 йилда Панаманинг Copa Airlines'и дунёнинг энг тартибли авиакомпанияси бўлди, Токионинг «Ханэда» аэропортида эса энг кам кечиктиришлар ва рейсларнинг бекор қилиниши қайд этилди. Бу ҳақда The Bell хабар бермоқда.
Экспертлар тартибли деб 15 дақиқалик максимал кечиктириш билан ишлаган авиакомпаниялар ва аэропортларни ҳисоблашди. Рейсларни бекор қилиш ҳам ҳисобга олинган.
Рейтингга фақат таҳлилчиларда рейсларнинг жўнаш ҳамда етиб келиш вақти бўйича 80 фоиз маълумот мавжуд бўлган авиакомпания ва аэропортлар киритилди.
Чартер ва йўловчи бўлмаган ташувлар ҳисоботда инобатга олинмади.
Энг тартибли авиакомпаниялар топ-10лигига қуйидагилар кирди:
1. Copa Airlines (Панама)
2. AirBaltic (Латвия)
3. Hong Kong Airlines (Хитой)
4. Hawaiian Airlines (АҚШ)
5. Bangkok Airways (Таиланд)
6. Qantas Airways (Австралия)
7. LATAM Airlines (Чили)
8. Azul (Бразилия)
9. Qatar Airways (Қатар)
10. KLM (Нидерландия).
Дунёнинг энг йирик аэропортлари орасидаги топ-10 энг тартиблилари (ҳажми - 30 миллиондан ортиқ йўловчи)
1. Токио «Ханеда» (Япония)
2. Атланта аэропорти (АҚШ)
3. «Чанги» (Сингапур)
4. Денвер (АҚШ)
5. Лос-Анжелес (АҚШ)
6. Мадрид (Испания)
7. «Даллас/Форт-Уэрт» (АҚШ)
8. Амстердам (Нидерландия)
9. Бангкок (Таиланд)
10. Чикаго «О’Хара» (АҚШ).
Мавзуга оид
16:28 / 01.11.2024
Зарафшон шаҳри аэропорти фаолияти тикланиши мумкин
13:10 / 01.11.2024
Ўзбекистон авиакомпанияси Гоага тўғридан тўғри парвозларни йўлга қўйди
07:37 / 26.10.2024
Тошкент аэропорти яқинидаги янги йўл ўтказгич ишга туширилди
14:10 / 23.10.2024