Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Иннинг маълум қилишича, Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ва АҚШ раҳбари Дональд Трамп учрашуви «яқин орада» юз беради. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.

Шунингдек, Жанубий Корея етакчисининг умид билдиришича, АҚШ ва КХДР иккинчи саммити мамлакатлар ўртасидаги муносабатларда «бурилиш нуқтаси» бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, Мун Чжэ Иннинг билдиришича, Корея Республикаси КХДР ва Қўшма Штатлар ўртасида алоқаларни ўрнатишга ёрдам беришга тайёрдир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ КХДР Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбий машқлари тўхтатилишини талаб қилганди.