Фоторепортаж: Андижон халқ таълими бошқармаси томонидан ҳарбий ватанпарварлик ойлиги жойларда кенг нишонламоқда
Андижон вилоят халқ таълими бошқармаси тизимидаги умумий ўрта таълим муассасаларида “Ким юртига содиқ бўлса, мендирман ўша” шиори остида ҳарбий ватанпарварлик ойлиги давом этмоқда.
Андижон шаҳри ва Андижон туманида бўлиб ўтган кенг қамровли тадбирлар халқ оммавий сайлига айланиб кетди.
Тадбирларда умумий ўрта таълим муассасалари директорлари, чақириққа қадар бошланғич тайёргарлик фани ўқитувчилар, ўқувчилар, ҳарбий-ватанпарварлик йўналишидаги синф ўқувчилари, шунингдек, вилоят Мудофаа ишлари бошқармаси, Фавқулодда вазиятлар бошқармаси, Миллий гвардия ва ҳудуддаги ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари ўзларининг чиқишлари билан иштирок этмоқда.
Ҳар икки тантанада ҳарбий парад ташкил этилди. Дастурлардан ўрин олган бир қатор маънавий-маърифий ва спорт мусобақалари ўтказилди. Тадбирларда 10 мингдан зиёд иштирокчи ва томошабинлар қатнашди.
Андижон туманида ўтказилган тадбирда вилоят ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов иштирок этиб, ҳарбий ватанпарварлик ойлигини вилоятнинг ҳар бир ҳудудида кўтаринки руҳда ўтаётганини таъкидлади.
Андижон шаҳридаги тадбирлар давомида “Болалар шаҳарча”сида умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчиларининг “Ватан тинчлиги ва ободлиги болалар нигоҳида” мавзусида ижодий ишлар кўрик-танловининг шаҳар босқичи ташкил этилди. Шунингдек, ҳарбий якка кураш ва қўл жанги санъати турларидан саҳна кўринишлари намойиш этилди.
“Болалар шаҳарчаси” амфитеатрида вилоят халқ таълими бошқармаси бошлиғи соврини учун “Аҳдимдасан, мадҳимдасан, жонажон Ватан!” шиори остида сафда юриш ва саф қўшиқлари кўрик-танлови ўтказилди. Бошқарма тизимидаги таълим муассасаларида ойликни юқори савияда ўтказиш билан боғлиқ тадбирлар давом этмоқда.
Элмурод Эрматов, Андижон
KUN.UZ мухбири
Мавзуга оид
11:09 / 08.11.2024
Андижонда коттежлар қуриш учун ер ҳужжатини расмийлаштириб бериш эвазига 230 минг доллар талаб қилган шахс ушланди
14:41 / 06.11.2024
5 сотих ерни фуқарога расмийлаштириб бермоқчи бўлган экология бўлими бош инспектори 20 минг доллар билан ушланди
16:17 / 02.11.2024
Андижонда ишчидан алиментдан қарзини ушлаб қолмаган фермер жаримага тортилди
11:52 / 02.11.2024