Жаҳон | 14:50 / 10.01.2019
52033
1 дақиқада ўқилади

Сурияда ИШИД жангарилари қўлга олинди. Улар орасида Ўзбекистон фуқаролари ҳам бор

Фото: REUTERS/Rodi Said​

Сурия шимолида ҳаракатланувчи курдлар миллий мудофаа отрядлари ИШИД террорчилик ташкилотининг 8 нафар жангарисини асирга олишди. 

Қўлга олиш Дайр-аз-Зор шаҳри яқинида содир бўлди, дея хабар қилинган отрядларнинг «Twitter»даги саҳифасида.

Қайд этилишича, ҳарбий асирга олинганлар орасида 58 ёшли Одил Раҳимов, 28 ёшли Фарҳод Қодиров (Ўзбекистон), 30 ёшли Саттибек Ошибаев (Қозоғистон), 16 ёшли Солай Ноа Су (АҚШ), 22 ёшли Муҳаммад Давлат (Тожикистон) 27 ёшли Асқар Зарманбетов (Украина), 31 ёшли Лукас Глаб (Германия) ва 30 ёшли Бегжан Бимураев (Россия) бор.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Сурияда ИШИД устидан ғалаба ҳақида эълон қилганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид