Хитойнинг смартфонлар ишлаб чиқарувчи Xiaomi компанияси акциялари Ҳонконг биржасида уч кун ичида 17%га тушиб кетди, компания бозор қийматининг 6,3 млрд долларини йўқотди, деб хабар берди Bloomberg.  

Investing.com сайтининг маълумотига кўра, 10 январь куни Xiaomi акциялари 5% га арзонлашган ва битта акциянинг биржадаги баҳоси 9,83 Ҳонконг долларини ташкил этган ($1,25).

Июль ойида IPO биринчи кунида Xiaomi акциялари 19 Ҳонконг долларига тенг бўлганди ($2,42). Шу йилнинг 7 январь куни битта акция 1,53 долларга баҳоланган бўлса, кейинги икки кунда акция нархи 7,50% ва 6,85%га арзонлашган.

Аналитиклар кейинги вақтда смартфонлар бозорида савдо суръатининг пасайиши ва бошқа ишлаб чиқарувчиларнинг рақобати кучайиши сабабли Xiaomi даромадлари тушиб кетишини тахмин қилишмоқда.