“DURABLEBETON” БАБ мажмуаси Ўзбекистон бозорида бир йилдан кам вақт давомида фаолият кўрсатмоқда, бироқ бу давр ичида у ўзини тажрибали ҳамкор сифатида намоён эта олди, шунингдек, Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида энг йирик бетон ишлаб чиқарувчилардан бири бўлиб қолди. “DURABLEBETON” бетон қоришмаларининг катта ҳажмда ишлаб чиқарилиши, юқори технологик маҳсулот ишлаб чиқариш учун тўсқинлик қилмаяпти, сабаби жамоада юқори малакали мутахассислар меҳнат қиладилар.

Бундай юқори сифатли маҳсулот ишлаб чиқарилиши, компаниянинг барча бетонни аралаштирувчи жиҳозлари замонавий ускуналар воситасида ишлаётгани билан изоҳланади, технологик жараёнларда стандартларга амал қилиниши устидан назорат юритиш, юқори малакали мутахассисларнинг зиммасига юклатилгандир. Маҳсулот сифати эса ГОСТ, КМК ва ШНК стандартларига тўла мувофиқ бўлиб, сифат паспорти билан тасдиқланади.
“DURABLEBETON” товар бетон ва турли маркадаги цемент-қумли аралашмалар ишлаб чиқаради. Қиш мавсумида нафақат иссиқ сувдан фойдаланилинибгина қолмай, музлашга қарши қўшимчалар ҳам қўлланилади , бу эса ўз навбатида йил давомида монолит қурилиш жараёнини узлуксиз олиб бориш имкониятини беради.

Компанияда, бетон аралаштирувчи жиҳозларнинг географик жойлашувидан фойдаланган ҳолда, материалларни етказиб беришни назорат қилиш, келгусида режалаштирилган ишлаб чиқариш ҳажмларини таҳлил этиш ва бундан келиб чиқиб, омборларни хомашё билан мунтазам тўлдириб бориш, шунингдек, бутун ишлаб чиқариш ҳажмини тенг тақсимлаш имконияти мавжуддир. Охирги ҳолатда, буюртмачи бетондаги барча хусусиятлар сақланиб қолган тарзда қабул қилади.
Компания, бетонни етказиб беришдан жойлаштиришгача бўлган ҳамкорликнинг барча босқичларида кун-у тун қўллаб қувватлашни таъминлайди: барча қурилиш ишлари якунига етгунга қадар, бетон маркасидан то тўлдирувчини танлаш жараёнигача. “DURABLEBETON” махсус транспортлар парки ва замонавий логистика марказига эга эканлиги, ишлаб чиқарилган тайёр бетонни компанияга тегишли транспорт воситаларида буюртмачига етказиб бериш имкониятини яратади. Ҳар бир йўналиш индивидуал тарзда логистик марказ мутахассислари томонидан ишлаб чиқилади ва GPS навигация ускунаси орқали кузатиб борилади.















