2018 йил IV чорагида бюджет ташкилотларидаги ноқонуний харажатлар 23 млрд сўмни ташкил этди
Молия вазирлиги Давлат молиявий назорати бош бошқармаси ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан 2018 йилнинг IV чорагида бюджет ташкилотларида ўтказилган назорат тадбирлари натижалари тўғрисида маълумот эълон қилди.
Қайд этилишича, 2018 йилнинг IV чорагида ҳукумат ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг топшириқлари, жисмоний шахсларнинг мурожаатлари ҳамда режа асосида бюджет ташкилотларида жами 1 969 та давлат молиявий назорати тадбирлари ўтказилди.
Ўтказилган назорат тадбирларидан 1 717 тасида молиявий интизомга риоя қилинмай сарфланган маблағлар 29 млрд сўмни, шундан камомад ва ўзлаштиришлар 6 млрд сўмни, ноқонуний харажатлар 23 млрд сўмни ташкил этди.
Назорат тадбирларини ўтказиш жараёнида ва унинг натижалари юзасидан берилган кўрсатмаларга асосан аниқланган 18,5 млрд сўм миқдоридаги нотўғри сарфланган маблағларни белгиланган тартибда тикланиши таъминланган ҳамда 871 та назорат тадбирлари ҳужжатлари ҳуқуқий баҳо бериш учун ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига юборилган.
Шунингдек, ҳисобот даврида бюджет интизомини бузган бюджет ташкилотларининг 91 нафар раҳбар ва мансабдор шахслари 59,8 млн сўм миқдорида маъмурий жавобгарликка тортилди.