Жаҳон | 15:50 / 15.01.2019
19546
1 дақиқада ўқилади

Кремль Донбассдаги уруш бўйича ўз тахминини билдирди

Фото: www.russianlook.com

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Донбассдаги можарони музлатиб қўйиш хавфини узоқ ўн йилликларга баҳолади. Бу ҳақда у АиФ.ru’га берган интервьюда айтиб ўтди.

«Бу Киевга боғлиқ, у ердаги ҳокимият тепасида уруш партияси бўлишига алоқадор. Бундай ҳолда, можаронинг тугашига бўлган имкониятлар йўқ. Аксинча, агар тинчлик ва дипломатия партияси бўлса, унда имконият ҳам юзага келади», - деди у.

Кремль вакилининг қўшимча қилишича, айни дамда Украина сиёсий майдонида муаммога «кескинлашув эмас, балки мулоқот йўли билан» ечим топишга чақирувчи овозлар йўқдир. «Ишлар ҳақиқатдан ҳам жуда ёмон аҳволда», - деган Песков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Украинада Россия билан уруш эҳтимоли баҳоланганди.

Мавзуга оид