Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Олмаота Марказий Осиёдаги яшаш учун энг қулай шаҳар деб топилди
Numbeo тадқиқот сервиси томонидан тузилган, ҳаёт сифати бўйича дунёнинг 226та энг яхши шаҳарлари рейтингида Марказий Осиёдан фақат битта шаҳар бор - Олмаота.
Сервис шаҳарларни танлашни аҳолининг сотиб олиш қобилияти (қанча юқори бўлса, шунча яхши), ифлосланиш индекси (қанча паст бўлса, шунча яхши), уй-жой нархининг фуқаролар даромадига нисбати, ҳаёт кечириш минимуми индекси (қанча паст бўлса, шунча яхши), хавфсизлик индекси, соғлиқни сақлаш индекси, йўл трафиги индекси (қанча паст бўлса, шунча яхши) ва иқлим индексини ҳисобга олувчи формула ёрдамида амалга оширди.
Рейтингда биринчи ўринни Канберра (Австралия) эгаллади. Иккинчи ўринга Эйдховен (Нидерландия) муносиб кўрилди, учинчи - Роли (Шимолий Каролина, АҚШ).
Шунингдек, биринчи ўнликдан Аделаида (Австралия), Цюрих (Швейцария), Мэдисон (Висконсин, АҚШ), Брисбен (Австралия), Веллингтон (Янги Зеландия), Коламбус (Огайо, АҚШ) ва Шарлотт (Шимолий Каролина, АҚШ) жой олди.
Мавзуга оид
20:33 / 02.05.2026
Олмаотада Қозоғистондаги илк крематорий ишга тушди
08:30 / 21.03.2026
Олмаотада 48 нафар меҳнат муҳожирининг паспорти қайтариб олиб берилди
07:36 / 25.02.2026
Қайси давлатларда аҳоли пойтахтда жамланган? (Харита)
18:06 / 03.02.2026