Жаҳон | 08:48 / 16.01.2019
12383
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Эронни сунъий йўлдош учун кескин қоралади

Фото: AP

АҚШ давлат котиби Майк Помпеонинг маълум қилишича, Эронга тегишли ва ушбу давлатнинг ўзида ишлаб чиқарилган сунъий йўлдошга эга ракета-ташувчи учирилиши БМТ Хавфсизлик кенгаши резолюцияларини бузади. Бу ҳақда РИА «Новости» хабар қилди.

Помпеонинг таъкидлашича, ракета-ташувчи учирилиши баллистик ракеталар яратишда ишлатиладиганга «жуда ўхшаш» технологиялардан фойдаланишни назарда тутади.

«Ушбу учириш - Эроннинг бундай қуролни яратиш мақсадига эришиш йўлидаги жиддий ҳаракати», - дея хулоса қилди Помпео.

Аввалроқ, Эроннинг ўзида ишлаб чиқарилган Payam сунъий йўлдоши учирилганидан кейин ҳисобланган орбитага ета олмагани маълум бўлганди. Ер юзасини масофавий зондлаш учун мўлжалланган сунъий йўлдош икки йил давомида орбитада бўлиши кутилганди.

Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Хитой 2019 йилдаги биринчи сунъий йўлдошни орбитага чиқарганди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид