Эрон 15 январда сунъий йўлдошини орбитага олиб чиқа олмади. Қурилма белгиланган орбитага чиқа олмаган, деб хабар берди Эрон телевидениеси. 

Эроннинг телекоммуникация ишлари вазири Муҳаммад Жавод Азарийнинг айтишича, муваффақиятсизлик ракета-ташувчининг 3-поғонасидаги муаммо билан боғлиқ бўлган. 

Теҳрондаги Амиркабир технологик университети мутахассислари томонидан ишлаб чиқилган “Паём-а-Амиркабир” сунъий йўлдоши космик обсерватория бўлиб хизмат қилиши керак бўлган. Ушбу қурилма Эрон ҳудуди суратларини учта спектрда узатиши ва коинотда радиация нурланиши ўлчовларини олиб бориши режалаштирилган.