Жаҳон | 15:08 / 16.01.2019
5823
1 дақиқада ўқилади

Франция Буюк Британиянинг ЕИдан келишувсиз чиқишига тайёргарлик кўрмоқда

Фото: albawaba

Европа ва хусусан, Франция Буюк Британиянинг ЕИ таркибидан келишувсиз чиқишига тайёргарлик кўрмоқда, деди Франция ТИВнинг Европа масалалари бўйича вазири Натали Луазо France Inter радиосига берган интервьюсида.

"Европаликлар ва хусусан, биз – французлар, келишувнинг бўлмаслигига тайёргарлик кўрмоқдамиз", деди Луазо.

Вазир тез кунда керакли чораларни кўриш имкониятини берувчи қонун лойиҳаси қабул қилинишини билдирди.

Луазо шунингдек, иккинчи референдум ўтказилишини "гипотеза" деди.

Британия парламенти аъзолари бош вазир Тереза Мэй таклиф қилган Brexit бўйича келишувни рад этишди. Бу эса мамлакатнинг ЕИдан чиқиши ёки Brexit бутунлай бекор бўлиши масаласида турлича воқеалар ривожини келтириб чиқариши мумкин.

Мавзуга оид