Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
McDonald's ЕИ мамлакатларида Big Mac савдо белгисидан фойдаланиш бўйича эксклюзив ҳуқуқидан маҳрум бўлди
Евроиттифоқ интеллектуал мулк ташкилоти Американинг McDonald's ресторанлар тармоғини Европа давлатларида Big Mac савдо белгисидан фойдаланиш бўйича эксклюзив ҳуқуқидан маҳрум қилди. Бу ҳақда The Irish Times хабар қилди.
Хабар қилинишича, McDonald's Ирландиянинг Supermac's ресторанлар тармоғи билан ЕИ ҳудудида Big Mac савдо белгисидан фойдаланиш ҳуқуқи бўйича суд ишида ютқазган.
McDonald's вакиллари харидорлар Supermac"s номини Big Mac бургери билан адаштириб юборишади дея даъво қилганди. Supermac's эса McDonald's'ни у фирма номларини "келгусида бўлажак рақобатчиларига қарши фойдаланиш учун" рўйхатдан ўтказишда айбламоқда.
Суд Mcdonald's тақдим этган далиллар етарли эмас деб топди. Бу эса Supermac's эндиликда ўзи истаган маҳсулотга Big Mac номини бериши мумкинлигини билдиради. Бундан ташқари, компания ўзининг ресторанлар тармоғини бутун Европа бўйлаб кенгайтириш ҳуқуқига эга бўлди.
McDonald's 1996 йилда Европа иттифоқи мамлакатларида Big Mac савдо белгисидан фойдаланиш бўйича эксклюзив ҳуқуққа эга бўлганди.
Мавзуга оид
19:51 / 30.06.2026
“Фарҳод” автоэҳтиёт қисмлар бозоридаги жиноий гуруҳ аъзоларига ҳукм ўқилди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
18:40 / 23.06.2026
Фалажликда ўтган 4 йил ёхуд Исломов раҳбарлиги даврида суд тизими
09:00 / 16.06.2026