Жаҳон | 08:36 / 16.01.2019
7160
1 дақиқада ўқилади

ОАВ: АҚШ ракеталардан мудофаа тизимини сунъий йўлдошлар ёрдамида кучайтирмоқчи

Фото: AFP

АҚШ президенти Дональд Трамп маъмурияти Қўшма Штатлар ва бутун дунёда ракеталардан мудофаани кучайтириш имкониятини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда U.S. News Associated Press’га таянган ҳолда хабар берди.

Таъкидланишича, Трамп маъмурияти, бошқа чоралардан ташқари, космосга сунъий йўлдошларни учириш имкониятларини кўриб чиқмоқда, улар нишонларни аниқлаш ва кузатишда ёрдам беради. Агентликдан қайд этишларича, Оқ уй ракеталарга қарши тизимларни космосга олиб чиқишни талаб қилмайди.

Шунингдек, хабар берилишича, бу режалар 17 январь, пайшанба куни, Пентагон АҚШ ракеталардан мудофаа тизимини ривожлантириш бўйича режаларни тақдим этганида эълон қилинади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШнинг Эронга зарба бериш режалари маълум бўлганди.

Мавзуга оид