АҚШнинг ракета битимидан чиқиш муддати маълум қилинди
АҚШ 2 февраль куни, Россия розилигини ҳисобга олмаган ҳолда, Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимдан чиқишни бошлайди. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Жараён олти ой давом этади, дея аниқлик киритди АҚШ Давлат департаменти ҳузуридаги қуроллар ва халқаро хавфсизлик устидан назорат бўйича котиб ўринбосари Андреа Томпсон.
Агентлик хабарига кўра, Москва Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимни бузиши бўйича Америка ва Россия томонининг Женевадаги музокаралари муваффақиятли якунланмади. Шунинг учун Вашингтон Россия билан келишувга эришмасдан битимдан чиқиб кетиш ҳақида қарор қабул қилди.
АҚШ ва НАТО Россияни Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимни бузганликда айбламоқда - 9М729 ракета тизими унинг шартларига зид экани айтилади. Россиянинг иддао этишича, ушбу ракета масофаси 500 километрдан ошмайди, битим шартлари эса бузилмаган. 4 декабрь куни АҚШ агар Россия 60 кун ичида уни бажаришга қайтмаса, битимдан чиқиши ҳақида маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ ракета битими бўйича якуний қарор қабул қилгани хабар берилганди.
Мавзуга оид
14:35 / 04.11.2024
АҚШ Ўзбекистоннинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлишини қўллаб-қувватлади
11:10 / 04.11.2024
CNN: АҚШ сайловлари Путинни Киев билан мулоқотга ундамайди
09:30 / 04.11.2024
Камала Ҳаррис АҚШ президентлик сайловларида овоз берди
16:42 / 03.11.2024