Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россияда захирадаги ҳарбийларга ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш беш йилга тақиқланиши мумкин
Россия Мудофаа вазирлиги нафақат амалдаги ҳарбий хизматчиларга, балки ҳозирги вақтда захирада бўлганларга ҳам ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга чеклов қўйишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда «Известия» вазиятдан хабардор суҳбатдошларига таянган ҳолда ёзяпти.
Давлат думасининг мудофаа бўйича қўмитаси раиси Владимир Шамановнинг тушунтиришича, ижтимоий тармоқлардан фойдаланишга қўйиладиган чекловлар давлат сиридан хабардор шахсларга нисбатан ёки «бу чеклов бошқа қонуности ҳужжатларида белгилаб қўйилганида» қўлланилиши мумкин.
Аввалроқ, Газета.ru нашри ҳарбийларга ўз хизматлари ҳақида ижтимоий тармоқларда маълумот беришни тақиқлаб қўйиш режалари борлигини маълум қилганди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал Россия президенти Владимир Путин НАТОни танқид қилгани ва Ғарбга чақириқ билан чиққани хабар берилганди.
Мавзуга оид
22:14
«Бу Путинга аниқ ишора» - НАТО янги ракета тизими учун 50 млрд доллар ажратади
21:27
Трамп Украинанинг Россия ичкарисига берган зарбаларини қўллаб-қувватлади
18:43
Россияда чет эл фуқароларининг яшаши қоидаларини кучайтирадиган қонун қабул қилинди
10:10