Трамп Клинтон томонидан жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини бир йилга узайтирди
АҚШ президенти Дональд Трамп 1995 йилда президент Билл Клинтон томонидан Яқин Шарқдаги террорчилик фаоллиги туфайли жорий этилган фавқулодда ҳолат режимини бир йилга узайтирди. Бу ҳақда ТАСС Оқ уй матбуот хизматига таянган ҳолда хабар бермоқда.
«Террорчилар фаоллиги Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнига таҳдид солишда давом этмоқда ва миллий хавфсизликка хавф уйғотмоқда», - дея маълум қилди Трамп.
Унинг таъкидлашича, шу сабабли мамлакатда 1995 йил 23 январь куни жорий этилган фавқулодда ҳолат муддатларини узайтириш лозим. Қабул қилинган чоралар 2019 йил 23 январдан кейин кучга кириши керак.
«Яқин Шарқдаги тинчлик жараёнини тўхтатишга таҳдид солаётган хориждаги террорчилар хавфи туфайли фавқулодда ҳолатни яна бир йилга узайтираман», - дея қўшимча қилган Америка президенти.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шифокорлар Трампнинг қўлидаги пластир туфайли «драматик хулосалар»га келишганди.
Мавзуга оид
22:48 / 18.09.2024
Британияда капалаклар камайиб кетаётгани туфайли «фавқулодда ҳолат» эълон қилинди
11:10 / 16.08.2024
Белгород вилоятида федерал даражадаги фавқулодда ҳолат режими жорий этилмоқда
12:14 / 14.08.2024
Белгород вилоятида минтақавий даражадаги фавқулодда ҳолат режими жорий этилди
23:18 / 09.04.2024