АҚШ Хитой товарларига божлардан воз кечиши мумкин
АҚШ Хитой товарларига божлардан воз кечиш ғоясини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда The Wall Street Journal мунозаралардан хабардор манбаларга таянган ҳолда маълум қилди.
Таъкидланишича, бундай ғоя молия вазири Стивен Мнучинга тегишли. Нашрнинг қайд этишича, шундай таклифнинг мақсади Хитой билан савдо музокараларида олға силжишга эришиш ва биргаликда узоқ муддатли ислоҳотларни амалга ошириш учун алоқаларни яхшилашга уринишдир.
Шунингдек, қайд этилишича, АҚШ савдо вакили Роберт Лайтхайзер бундай қарорга қарши чиққан.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Хитой АҚШнинг «ўрнини эгалламасликка» ваъда берганди.
ХХР ТИВ раҳбари Ван Ининг маълум қилишича, Хитой «узурпатор» (ҳокимиятни ёки бировнинг ҳуқуқини қонунга хилоф равишда тортиб олган шахс) бўлишга интилмайди ва келажакда АҚШнинг «ўрнини эгаллашга» ҳаракат қилмайди.
Ван Ининг таъкидлашича, америкалик айрим сиёсатчиларнинг Хитой келажакда «АҚШга шубҳасиз чақириқ ташлаши ёки унинг ўрнини эгаллашга ҳаракат қилиши» борасидаги ташвишлари «нотўғри» ҳисобланади. Вазир қўшимча қилишича, Хитой ҳукумати тинч ривожланиш йўлига қатъий амал қилмоқда.
Мавзуга оид
14:22
АҚШ: КХДР аскарлари аллақачон Украинага қарши урушда қатнашмоқда
22:03 / 12.11.2024
АҚШ ҳукумати НУЖ бўйича баъзи маълумотларни ошкор қилиши мумкин
16:55 / 12.11.2024
Трамп миллионлаб мигрантларни депортация қилишни режалаштирмоқда — ОАВ
09:15 / 12.11.2024