Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия вазирлар маҳкамаси аъзолари Тереза Мэйга оммавий истеъфога чиқиш билан таҳдид қилишди
Британия вазирлар маҳкамаси аъзолари ҳукумат раҳбари Тереза Мэйга агарда жамоатчилик палатаси депутатларининг келгусидаги ҳамкорлик тўғрисидаги келишувсиз Brexit амалга оширилишини тўхтатишга уринишлари тақиқланадиган бўлса, оммавий равишда истеъфога чиқиш билан таҳдид қилишди. Бу ҳақда The Daily Telegraph газетаси хабар берди.
"Менимча, вазирлар бу масалада эркин овоз бериш ҳуқуқини қўлга киритишлари учун бош вазирга кучли босим ўтказилади", деган ҳукумат аъзоларидан бири.
Аввалроқ Мэй агарда парламент ЕИ билан келишувни маъқулламаса ёки Буюк Британия узил-кесил ЕИ таркибида қолишни истаса, мамлакат 29 март куни Евроиттифоқ таркибидан ҳамкорлик тўғрисидаги келишувсиз чиқиб кетишини билдирганди.
Британия парламенти депутатлари ЕИ билан Brexit шартлари тўғрисидаги келишув лойиҳасини маъқулламади.
Brexit шу йилнинг 29 мартидан бошланиши мўлжалланган.
Мавзуга оид
10:15 / 06.07.2026
Британия давлат хизматчилари аккаунтлари ҳакерлик ҳужумига учради
15:20 / 13.06.2026
Эски сандиқдан топилган британча сурат: Дулси хоним излаган Боқижон Акрамов Бухоро ва Қашқадарёдан топилди
09:31 / 28.03.2026
Ўзбекистонлик талабалар Британия дипломини ҳам олиши мумкин
15:26 / 04.03.2026