Икромжон Алибоев: «Австралияни мағлуб этиш учун майдонга тушамиз»
БААда ўтаётган Осиё Кубоги-2019нинг «F» гуруҳи 3-туридан ўрин олган Япония – Ўзбекистон учрашувидан (1:2) сўнг микст зонада футболчилар журналистларнинг саволларига жавоб қайтаришди, деб хабар беради Kun.uz мухбири Ал-Айн шаҳридан.
Жумладан, Ўзбекистон миллий жамоасининг 8-рақамли ҳимоячиси Икромжон Алибоев ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди:
— Ўйин осон кечмади. Керакли натижани қўлга киритиб, мухлисларимизни хурсанд қила олмаганимиздан хафаман. Албатта, Япония — Осиёнинг гранд терма жамоаларидан ҳисобланади. Ҳар икки жамоа гуруҳдан чиқиш масаласини муддатидан аввал ҳал қилгани учун очиқ футбол таклиф этишди. Биз ҳам ўйинда имкон қадар тартибли ҳаракат қилдик, бироқ рақиб ўйин давомида биз йўл қўйган хатолардан унумли фойдаланди. Лекин ўйинда гол уриш учун бизда ҳам имкониятлар бўлди.
Кейинги ўйинда Австралия терма жамоаси қарши майдонга чиқамиз. Албатта, ғалаба қозониш ва чорак финалга йўл олиш учун ўйнаймиз. Жамоада бунга яраша салоҳият, иноқ муҳит бор.
Мавзуга оид
18:15 / 24.10.2024
ФИФА рейтинги. Ўзбекистон сўнгги 8 йилдаги энг яхши натижасини қайд этди
16:51 / 16.10.2024
Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026га бориш имконияти кескин ошди – We Global Football
21:06 / 15.10.2024
ЖЧ-2026 саралаши. Ўзбекистон 10 киши қолган БААни пеналтидан киритилган гол эвазига мағлуб этди
14:53 / 15.10.2024