Мирзиёев аҳоли мурожаатлари билан ишлашдаги қатор тизимли камчиликларни маълум қилди
Ўзбекистон Республикаси президенти “Аҳоли муаммолари билан ишлаш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармонни имзолади.
Ҳужжатда қайд этилишича, икки йил мобайнида Ўзбекистон Республикаси президенти номига 2,5 миллиондан ортиқ мурожаатлар келиб тушганлиги, республика ишчи гуруҳлари томонидан уйма-уй юриш, ижтимоий ва бошқа объектларни ўрганиш натижасида қўшимча 1,1 миллиондан ортиқ турли муаммолар аниқланганлиги жойларда ечимини кутаётган масалалар кўплигини, айримлари ўрта ва қуйи бўғиндаги ташкилотлар даражасида ҳал этилмаётганлигини кўрсатмоқда.
Аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш, уларни қийнаб келаётган муаммоларни аниқлаш ва бартараф этиш бўйича олиб борилаётган ишлар таҳлили эса бу йўналишда бир қатор тизимли камчиликлар мавжудлигини кўрсатган. Хусусан:
биринчидан, мурожаатлар билан ишлашнинг амалдаги тизими аҳолининг мавжуд муаммоларини тўлиқ қамраб олиш ва тезкорлик билан ҳал қилиш имконини бермаяпти;
иккинчидан, аниқланган муаммоларни тизимли таҳлил қилиш ва ҳал этишда Вазирлар Маҳкамаси, вазирлик ва идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, Халқ қабулхоналари ва бошқа ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштиришнинг ягона механизми мавжуд эмас;
учинчидан, тегишли ижтимоий-иқтисодий дастурлар лойиҳаларини ишлаб чиқишда Ўзбекистон Республикаси президентининг Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушаётган мурожаатлар ҳамда жойларда аниқланган бошқа муаммолар етарли даражада акс эттирилмаяпти;
тўртинчидан, Халқ қабулхоналари ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришнинг амалдаги тизими, уларнинг етарли ваколатларга эга эмаслиги иш сифати ва самарадорлигига салбий таъсир қилмоқда;
бешинчидан, жойлардаги давлат органлари ва бошқа ташкилотлар раҳбарлари аҳоли билан бевосита мулоқот қилиш ҳамда уйма-уй юриш орқали муаммоларни аниқлаш ва ҳал этишга, зиммасига юклатилган вазифаларни тўлиқ ва сифатли бажаришга етарли эътибор қаратмаяпти.
Мавзуга оид
12:32 / 22.10.2024
Профтаълим муассасалари техникумларга бирлашяпти – тизимда қандай ўзгаришлар бор?
13:26 / 12.09.2024
Xotin-qizlar.uz платформаси доирасида муаммоларни ўрганиш модули ишга туширилади
15:14 / 25.07.2024
Тошкент, Бухоро ва Наманганда заргарлик марказлари ташкил этилади
11:12 / 25.05.2024